Германияда жаҳон даражасидаги футболчи қолмади – Кроос
Спорт
−
02 июл 1936 1 дақиқа
2014 йилги жаҳон чемпиони Тони Кроос Германия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокига сабаб – терма жамоада юлдуз футболчи йўқлигини айтди. Бу ҳақда Кроос ўзининг укаси Феликс билан ўтказилган подкастда сўз очди.
Собиқ ярим ҳимоячи Германиянинг мусобақани муддатидан аввал тарк этишининг сабаблари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Германияда бирорта ҳам жаҳон даражасидаги футболчи йўқ. Бу ҳақиқатни тан олишимиз керак. Биз йирик турнирларда муваффақият қозонган пайтларда ҳар доим янада юқори даражага кўтарилишимиз мумкин деган ишонч бор эди. Бу жамоа эса энди бунга қодир эмас. Биз шунчаки Парагвайдан кучлимиз, қандайдир йўл билан барибир ғалаба қозонамиз, деб ўйлаймиз”, дейди Кроос.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Парагвайга пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этганди.
Маълумот учун, Тони Кроос 2010–2024 йиллар давомида Германия терма жамоаси сафида 114 та учрашувда майдонга тушган. У 2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, 2010 йилги мундиаль бронза совриндори ҳисобланади. Кроос миллий жамоадаги фаолиятини Евро-2024 мусобақасидан сўнг якунлаган.
Live
Барчаси