Сенсация! Германия серияда мағлубиятга учраб, ЖЧни тарк этди
Sport
−
30 June 9619 1 minute
Бугун, 30 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал баҳсида Парагвай терма жамоаси Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтида ҳисоб 1:1 кўринишида якунланди. Парагвай сафида 42-дақиқада Хулио Энсисо ҳисобни очган бўлса, Германия таркибида 54-дақиқада Кай Ҳаверц мувозанатни тиклади.
102-дақиқада Германиянинг киритган яна бир голи VAR кўриги ортидан бекор қилинди. Пенальтилар сериясида эса Парагвай 4:3 ҳисобида устун келиб, нимчорак финалга чиқди.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Ушбу учрашувда Парагвай терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида гол урди.
Германия дарвозабони Мануэль Нойер эса Жаҳон чемпионатида кетма-кет ўнинчи ўйинида гол ўтказиб юборди ва шу орқали мазкур кўрсаткич бўйича антирекордни такрорлади.
Эслатиб ўтамиз, Германия гуруҳ босқичида “Э” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган эди. Парагвай эса “Д” гуруҳида учинчи ўрин билан плей-оффга чиққан.
Энди Парагвай чорак финал йўлланмаси учун Франция – Швеция учрашуви ғолиби билан баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 5 июль куни АҚШнинг Пенсилвания штати, Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтади.