Тейлор Свифт концертида теракт уюштиришда гумонланганлар ҳибсга олинди
Олам
−
09 Август
3865Бугун, 9 август куни Австрия ҳукумати америкалик эстрада юлдузи Тейлор Свифтнинг Венада бўлиши режалаштирилган концертида теракт тайёрлашда гумон қилинган учинчи шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда Австрия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, теракт уюштиришда гумон қилинган икки кишининг қўлга олиниши ортидан содир этилиши режалаштирилган терактнинг олди олинган. Теракт уюштиришда гумонланган яна бир киши ироқлик 18 ёшли ўсмир эканлиги аниқланган.
Тергов маълумотларига кўра, аввалроқ қўлга олинганлардан бири 19 ёшли Австрия фуқароси бўлиб, у ИШИД террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган, тергов жараёнида у ўзини портлатиб, кўплаб одамларни ўрдирмоқчи бўлганини тан олган. Шунингдек, у аввалги иш жойидан кимёвий моддаларни ўғирлаган ва интернетдан портловчи мослама ясаш ҳақида маълумотлар йиғиб юрган.
Яна бир гумонланувчи 17 ёшда бўлиб, у Свифт чиқишидан бир неча кун олдин концерт майдонида ишлай бошлаган.
Тинтувлар давомида расмийлар томонидан ИШИД гуруҳи ва “Ал-қоида”га тегишли материаллар топилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ америкалик эстрада юлдузи Тейлор Свифтнинг Венада бўлиб ўтадиган учта концерти ҳам бекор қилинганди.
Зумрад Зарипова