Тестнинг иккинчи кунида 5 695 нафар абитуриент имтиҳонга келмади
Жамият
−
04 Сентябрь 2020
4951Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 сентябридан Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Кеча, 3 сентябрь куни ўтказилган имтиҳонлар якунига кўра, 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмагани маълум бўлди.
⠀
Республикадаги 65 та объектда (48 та стадион ва 17 та ҳиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08:00 да бошланиб, 11:00 да тугаган. 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 20:00 да тугаган.
Наманган вилоятида об-ҳаво туфайли, 2-сменада имтиҳон соат 18:30 да бошланиб, 21:30 да якунланган.
⠀
Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари – 95,1 % қатнашган.
⠀
6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмаган. Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмаган.
40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилган.
75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида:
• 62 нафари телефон ва электрон қурилмалар;
• 7 нафари шпаргалка;
• 4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани;
• 2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилган.
⠀
Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган 6 нафар “сохта абитуриентлар” жараёндан четлатилиб, Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15