Тест ўтказишнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи марказ ташкил этилди

Жамият 1392
image

Ўзбекистонда тест ўтказишнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи марказ ташкил этилди. Янги марказ Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 17 сентябрдаги “Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. 

Қарорга мувофиқ, Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси (Илмий марказ) ташкил этилмоқда.

Тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш Илмий марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2020 йил 1 ноябрдан ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошлари тариф коэффициентининг 1,5 баравари миқдорида қўлланилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 2.9
t
×