Tesla Facebook’ни “қувиб ўтди”

Олам

image

АҚШнинг электр автомобиллари ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси бозор капиталлашуви бўйича Facebook ижтимоий тармоғини ортда қолдирди. Бу ҳақда "Fox News" хабар берган. 

Маълум қилинишича, Tesla бозор қиймати бўйича АҚШнинг бешинчи йирик компаниясига айланган. 

“Dow Jones” маълумотларига кўра, ушбу компаниянинг бозор қиймати 834 миллиард долларни, Facebook’ники эса, тахминан 643 долларни ташкил этади. 

Қайд этилишича, электромобиллар ишлаб чиқарувчиси беш кунлик савдо давомида бозор капиталлашувини 100 миллиард доллардан зиёдга оширган. Tesla акциялари 12 кунлик савдоларда кўтарилган.

Маълумот учун, Tesla 2003 йилда Илон Маск томонидан ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск Amazon раҳбари Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёдаги энг бой одамга айланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Tesla

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг