Илон Маск дунёдаги энг бой одамга айланди

Олам 13364
image

Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск Амазон раҳбари Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёдаги энг бой одамга айланди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни CNBC телеканали берди.

Телеканал мутахассисларининг фикрига кўра, Маскнинг бойлиги Tesla акцияларининг биржа савдоларидаги акциялари нархининг кўтарилиши фонида 185 миллиард долларга етган. Безос активларининг умумий қиймати эса, 184 миллиард долларга баҳоланмоқда.

АҚШда биржа савдоси ҳали ҳам давом этмоқда. Сессия бир неча соатдан кейин тугайди.

Bloomberg томонидан тузилган дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Маск 6 январь кунги маълумотларга кўра, ҳали ҳам иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 181 миллиард долларга баҳоланмоқда. Безос эса, биринчи ўринда (184 миллиард доллар). 2020 йил ноябрь ойи охирида Маск Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан олдинда кўрсатилган рейтингда иккинчи ўринни эгаллаганди.

Сўнгги 13 ой ичида Маскнинг бойлиги 100 миллиард доллардан ошди. 2020 йил январида Маск Bloomberg рейтингида 35-ўринни эгаллаганди. Унинг бойлиги ошишининг асосий сабаби Tesla капиталлашувининг ўсиши бўлган. 2020 йил январь ойида у 100 миллиард доллардан кам бўлган ва ҳозирда тахминан 750 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Tesla 2003 йилда Илон Маск томонидан ташкил этилган. Дастлаб компания электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, аммо кейинчалик у энергия йиғиш тизимини ривожлантира бошлади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 743
Рейтинг: 3
Теглар
t
×