Термиздаги портлашда вафот этганларнинг шахси аниқланди
Жамият
−
09 Апрель 2019
9368Кеча, 8 апрель куни Термиз шаҳридаги кўп қаватли биноларнинг бирида портлаш юз бергани, бунинг натижасида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
ФВВ ҳалок бўлган икки шахснинг ким эканлигига ойдинлик киритди. Улар “Термиз Орзу-омад” МЧЖ раҳбари қариндошлари бўлган:
1. Рахматулло Абдурахмонов, (1958 й.)
2. Ражабали Имомалиев, (1962 й.).
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, портлаш соат 11: 30 ларда Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси, 10-уйнинг 1-қаватида жойлашган “Термиз Орзу-омад” МЧЖга тегишли дўконнинг қурилиш моллари сақланадиган ертўла омборида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлганлиги айтилган эди.
LiveБарчаси