Термизда портлаш! Икки киши вафот этди
Жамият 08 Апрель 19:16 17250

Термиз шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида портлаш юз берди.

Ҳолат юзасидан Бош Прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, потлаш жорий йилнинг 8 апрель куни соат тахминан 11:30 ларда Термиз шаҳри, “Дўстлик” маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 10 уй ер тўласида содир бўлган.

Фуқаро И.Б.га тегишли бўлган “Fasad Diyor” МЧЖга қарашли бўлган ертўлага И.Б.нинг амакиси И.Р. ва фуқаро Р.А. билан биргаликда омборхонада сақланаётган ҳожатхона қоғози ва бошқа товарларни кўздан кечириш мақсадида ертўлага тушганлар. Ер тўла қоронғу бўлганлиги сабабли электр чироғини ёққан вақтда ер тўлада тўпланган ис гази ва электр энергиясининг ўзаро кимёвий реакцияси натижасида портлаш ҳолати келиб чиққан.

Натижада, ходиса жойида бўлган фуқаролар И.Р. ва Р.А.лар вафот этган.

Ҳодиса жойига, вилоят прокурорининг 1-ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи ва Термиз шаҳар прокурори ва бошқа тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. 

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 320
Рейтинг: 3.9