Термизда қарийб 4 млрд сўмлик газни ўмарган омбор аниқланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 3,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш материаллари омбори аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида жойлашган “Х. Қ. М.” МЧЖга қарашли қурилиш материаллари омбори ҳисоблагичсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган. 

Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 3 млрд 954 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган. 

Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар оқибатида тизимга 135,6 миллиард сўмлик зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Термиз табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг