Теннис: Жокович “Ролан Гаррос” турнирида Надалнинг ҳукмронлигига чек қўйди

Спорт 1998
image

Теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” мусобақасининг ярим финалида сербиялик Новак Жокович испаниялик Рафаэль Надалга қарши баҳс олиб борди ва 3-6, 6-3, 7-6, 6-2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу билан Жокович  “Ролан Гаррос” мусобақасида Рафаэль Надалнинг 4 йиллик ҳукмронлигига чек қўйди. 

“Бу — ҳаётимдаги энг яхши беллашувлардан бири”, дейди Новак ўйиндан кейин.

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, 34 ёшли Жокович эртага, 13 июнь куни ўтказиладиган финалда грециялик Стефанос Циципас билан баҳс олиб боради. 22 ёшли Стефанос ярим финалда германиялик Александр Зверевни 5 сетда 6-3, 6-3, 4-6, 4-6, 6-3 ҳисобида мағлуб этиб, ўз фаолиятида биринчи марта “Катта дубулға” мусобақаларининг финалига чиқди.

Маълумот учун, “Ролан Гаррос”да 14 марта ярим финалда иштирок этган Надаль 108 учрашувда, учинчи бор мағлуб бўлди. У сўнгги тўртта мавсумнинг барчасида чемпионликни қўлга киритган эди.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3
t
×