Теннис: US Open турнирининг эътиборга молик воқеалари

Спорт 1860
image

Бугун, 12 сентябрь куни 18 ёшли теннисчи Эмма Радукану US Open ғолибасига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Британиялик спортчи саралаш баҳсларидан ўз иштирокини бошлади ва “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнир чемпионига айланди. Бундан аввал ҳеч бир теннисчи ушбу натижага эришмаган эди.

Шунингдек, Радукану Америка очиқ чемпионатида ўтказган 10 та ўйинда рақибаларига бирорта гэймни бой бермади. 

Финалга қадар етиб келган Лейла Фернандес эса, Наоми Осака (Япония), Элина Свитолина (Украина), Анжелик Кербер (Германия), Арина Соболенко (Беларусь) сингари номдор теннисчиларни мағлуб этишни уддалади.

Эмма Радукану Мария Шараповадан сўнг, “Катта дубулға” туркумидаги мусобақаларда ғалаба қозонган энг ёш теннисчига айланди. Россиялик теннисчи 2004 йил 17 ёшида “Уимблдон” мусобақасида ғолиб бўлган эди.

Шу тариқа 18 ёшли Эмма Радукану фаолиятидаги биринчи чемпионлик унвонини қўлга киритди. Бунга қадар теннисчи WTA рейтингида 150-ўринни эгаллаб турганди. Ушбу ғалабадан сўнг, у 2,5 миллион доллар мукофот пулидан ташқари 2000 рейтинг очкосига эга бўлади ва 23-поғонага жойлашади. Лейла Фернандесга эса, 1 250 000 АҚШ доллари ва 1200 очко тақдим этилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.1
t
×