Теннис: US Open’нинг финалчилари маълум бўлди

Спорт

image

Теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йилнинг энг сўнгги мусобақаси ҳисобланган US Open’да финал иштирокчилари маълум бўлди. Унга кўра, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович иккинчи поғонада бораётган Даниил Медведевга қарши кортга чиқади.

Ярим финалда сербиялик Новак Жокович германиялик Александр Зверевга қарши баҳс олиб борди. 3 соат 35 дақиқа давом этган учрашувда Новак Жокович 4:6, 6:2, 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу теннисчилар сўнгги марта Токио Олимпиадасининг ярим финалида тўқнаш келган ва Зверев ғалаба қозонган эди.

Мусобақанинг иккинчи финалчиси россиялик Даниил Медведев ва канадалик Феликс Оже-Альяссим ўртасидаги беллашувда аниқланди. Унда россиялик теннисичи 6:4, 7:5, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси Медведев 2020 йилги US Open мусобақасида ҳам финалга қадар етиб борган ва автриялик Доминик Тимга имкониятни бой берганди. 

Шу тариқа, АҚШ очиқ чемпионатининг финалида Новак Жокович ва Даниил Медведев ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди. Агар сербиялик теннисчи ғалаба қозонса, мавсумдаги барча “Катта дубулға” мусобақаси ғолиблигини қўлга киритади. Бунга қадар Австралиялик Ройд Лейвер 1969 йилги мавсумда тўртта нуфузли турнирда ҳам ғолиб бўлган. Шундан сўнг, ҳеч бир теннисчи бундай натижага эриша олмаган.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 57 миллион доллардан зиёд мусобақанинг ғолиби 2000 рейтинг очкосига эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

US Open Нрвак Жокович Даниил Медведев

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг