Теннис. Истомин 2022 йилда илк ғалабасига эришди

Спорт

image

АҚШнинг Коламбус шаҳрида (Огайо) давом этаётган “Челленжер 80” туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик Денис Истомин мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. 

Мукофот жамғармаси 53,120 АҚШ долларини ташкил этувчи “Columbus Challenger 80” мусобақасида Истомин асосий тўрдан баҳсларга қўшилди.  

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси қуръа натижасига кўра илк даврада германиялик Себастьян Фанселовга қарши кортга чиқди ва 7:5, 1:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди 36 ёшли Истомин иккинчи даврада америкалик Женсон Бруксбига қарши кортга чиқади. 

Маълумот учун, Бруксби турнирда биринчи рақам остида сараланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Денис Истомин

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг