Теннис федерацияси раисига ўринбосар бўлган Зелимхон Ҳайдаров ўзи ким?
Жамият
−
20 Февраль
22436
Аввалроқ, Ўзбекистон теннис федерациясига ўринбосарлар сайлангани хабар қилинганди.
Сайланган ўринбосарлар орасида Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси молиявий-иқтисодий департаменти раҳбари Зелимхон Ҳайдаров ҳам бор.
Хўш, Ҳайдаров ўзи ким?
Маълумотларга кўра, Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти билан биргаликда узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган, шу боис ҳам Зелимхан Ҳайдаров Ислом Каримовнинг энг ишонган одами сифатида қаралган. 1993-2018 йиллар оралиғида у Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2018 йилнинг 27 августида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент девони раҳбар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, Президент девони негизида Президент Администрациясини ташкил этиш ва унинг раҳбар ходимларини тайинлаш юзасидан фармонлар имзолаган.
Унга кўра, кўп йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлар бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Зелимхон Ҳайдаров вазифасидан озод этилган. Шу куннинг ўзида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Зелимхон Ҳайдаров 1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. У оилали, икки нафар қизи ва битта нафар ўғли бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ раиси Баҳодир Қурбоновнинг Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президентлигига номзоди қўйилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси