Теннис: Эмма Радукану сенсацион тарзда US Open ғолибаси бўлди

Спорт 1362
image

Британиялик теннисчи Эмма Радукану сенсацион тарзда US Open мусобақасида ғолиб чиқди. У ҳал қилувчи баҳсда канадалик Лейла Фернандесни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув 1 соат 51 дақиқа давом этди.

Радукану ўйин давомида икки марта эйс амалга оширди ва иккита қўш хатога йўл қўйди. Фернандес эса иккита эйс ва беш марта қўш хато қилди.

Шу тариқа 18 ёшли Эмма Радукану фаолиятидаги биринчи чемпионлик унвонини қўлга киритди. Бунга қадар теннисчи WTA рейтингида 150-ўринни эгаллаб турганди. Ушбу ғалабадан сўнг, у 2,5 миллион доллар мукофот пулидан ташқари 2000 рейтинг очкосига эга бўлади ва 23-поғонага жойлашади. Лейла Фернандесга эса, 1 250 000 АҚШ доллари ва 1200 очко тақдим этилади. 2020 йилда 19 ёшли Фернандес АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида мағлуб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг 2020 йилги ғолиби Наоми Осака ҳисобланади. У финалда беларуслик Виктория Азаренкони мағлуб этганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.8
t
×