Теннис: Радукану мавсумни шармандали мағлубият билан бошлади

Спорт

image

Аёллар ўртасидаги 2021 йилги АҚШ очиқ чемпионати ғолиби, 19 ёшли британиялик теннисчи Эмма Радукану (WТА рейтингида 18-ўрин) Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган WTA турнирнинг биринчи даврасидаёқ шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди. Учрашувда Қозоғистон вакиласи Елена Рибакина (жаҳон таснифида 13-ўрин) 6:0, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қарама-қаршилик атиги 56 дақиқа давом этди.

“Ўйиндан сўнг, тўпларни олиб, дарҳол машғулотлар кортига чиқдим. Менда ўйин давомида яхшироқ натижага эришишим мумкинлигини ҳис қилдим. Муаммоларни дарҳол ҳал қиламан ва бу ердан энг яхши туйғулар билан қайтаман”, дейди Радукану.

Эслатиб ўтамиз, Сиднейдаги мусобақанинг иккинчи даврасида Рибакина франциялик Каролин Гарцияга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойида Эмма Радукану сенсацион тарзда US Open мусобақасида ғолиб бўлганди. У ҳал қилувчи баҳсда канадалик Лейла Фернандесни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис US Open Радукану

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг