Теннис. Дунё пешқадами “Aus open”да чемпион бўлди 

Спорт 2624
image

Аёллар ўртасида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси австралиялик Эшли Барти “Australian open-2022” ғолибига айланди. Бу австралияликнинг “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг яккалик баҳсларида қозонган учинчи ғалабаси бўлди.

Ҳал қилувчи баҳсида Эш барти (1) АҚШ вакиласи Даниель Коллинсни (27) 6:3, 7:6 (7:2) ҳисобида мағлуб этди. Австралиялик Барти иккинчи сетда 1:5 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди.

1 соат 29 дақиқа давом этга қарама-қаршиликда. Барти 10 та “эйс” зарбасини амалга оширди ва 3 та қўш хатога йўл қўйди. Коллинс эса битта “эйс”, 2 та қўш хатони ўз ҳисобига ёзиб қўйи.

Финал йўлида Барти украиналик Леся Цуренко (Квал), италиялик Лусия Бронзетти (Квал), италиялик Камила Жиоржи (30), америкалик Аманда Анисимова (2021 йилги чемпион Наоми Осакани сенсацион тарзда мағлубиятга учратган), америкалик теннисчилар – Жессика Пегулья (21) ва Мадисон Кейсни таслим этишни уддалади.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли чемпион 2000 рейтинг очкоси ва 2,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритади. Коллинс эса 1200 очко ва 1,1 миллион доллар мукофот олади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.2
t
×