Теннис. АО’нинг навбатдаги ярим финалчиси аниқ бўлди
Спорт
−
26 Январь 2022
2442Австралия очиқ чемпионатида тўртинчи рақам остида сараланган грециялик теннисчиси Стефанос Циципас италиялик Янник Синнерни (11) 6:3, 6:4, 6:2 мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
2 соат 6 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Стефанос 4 марта “эйс” зарбасини амалга оширди ва 2 та қўш хатога йўл қўйди.
Финалга чиқиш учун Циципас россиялик Даниил Медведев (2) ёки канадалик Феликс Оже-Альяссим (9) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. “Катта Дубулға” туркумига кирувчи илк турнир жорий йилнинг 30 январь куни ўз якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович ҳисобланади. Ўтган йилги финалда у Медведевни 7:5, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этган. Жорий мусобақада эса Новак виза ва эмлаш билан боғлиқ муаммолар сабаб иштирок эта олмади.
LiveБарчаси