Telegram каналлари ҳам сторислар қўйиш имконига эга бўлади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Telegram ижтимоий тармоғида каналлар учун ҳам сторис қўйиш имконияти тақдим этилади. Бу ҳақда илованинг "tginfo" аккаунти хабар берди.

Манба келажакда платформада амалга ошириладиган янгиланишлар ҳақида бир қатор тахминларни эълон қилди. Унга кўра, яқин кунларда Premium обуначилари ўз каналларида сторис қўйиш имконига эга бўлади. 

Аммо ушбу жараён канал муаллифларининг аудиторияга қарам бўлиб қолишига олиб келади. Чунки каналда қўйиладиган сторисларнинг миқдори каналдаги Premium тариф обуначиларининг овозига боғлиқ бўлади.  Ҳар бир Premium обуначиcи битта овозга эга бўлади ва у ўзининг овози билан каналда сторисларни кўпайтиришга ҳисса қўшиши мумкин. Бу шуни англатадики, канал қанчалик кўп пулли тариф обуначиларига эга бўлса, у шунчалик кўп ҳикоялар яратиши ва обуначилари билан баҳам кўриши мумкин.

Шунингдек, фойдаланувчилар кунига бир марта танлов каналини ўзгартириши мумкин. Бунинг натижасида одамлар қизиқарли контентга овоз беришади ва канал муаллифлари ўртасида рақобат янада кучаяди. 

Муаллифлар статистикада канални ким қўллаб-қувватлаганини кўриши ва  Premium обунаси бўлган фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, канал маъмурлари келажакда яна бир нечта махсус имкониятларга эга бўлиши кутилмоқда, аммо бу ҳақдаги маълумотлар ҳали тўлиқ очиқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram сторис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг