Текширувдан сўнг Wildberries Ўзбекистонда 50 млрд сўм солиқ тўлади

Жамият

image

Россиянинг Wildberries маркетплейси Ўзбекистонда 50 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Wildberries (“РВБ” МЧЖ Россия Федерацияси резиденти) маркетплейсининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги айрим талабларига мос келмаслиги аниқланган. Wildberries Ўзбекистонда “Wb int export” МЧЖ шаклида юридик шахс ташкил этиб, фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир – Хитойнинг Temu маркетплейси жорий йилнинг 20 мартидан бошлаб Ўзбекистонда чекланиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Wildberries маркетплейс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг