Теҳронда Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото+видео)

Жамият

image

Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарини Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий кутиб олди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Эроннинг давлат байроқлари кўтарилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг етакчиларнинг тор доирадаги учрашуви бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made