ТДТ саммитида Бахтиёр Сайфуллаев вафоти муносабати билан Ўзбекистонга таъзия билдирилди

Жамият

image

Туркий Давлатлар Ташкилотининг бугун, 16 март куни Анқарада бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси собиқ раиси, марҳум Бахтиёр Сайфуллаев ёдга олинди. 

Саммитда иштирок этган Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бинали Йилдирим Кенгашнинг Ўзбекистон томонидан аъзоси Бахтиёр Сайфуллаевнинг вафоти муносабати билан ташкилот аъзолари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия билдириб, марҳумга Яратганнинг раҳматини тилади. 

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 14 февраль 72 ёшида вафот этди.

Бахтиёр Сайфуллаев – Ўзбекистон маданият арбоби, сиёсат ва давлат арбоби, педагогика фанлари доктори (1987), профессор (2012). У 1951 йили 1 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 1972 йилда Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 

Ўз меҳнат фаолиятини 1972 йилда Республика ёш томошабинлар театри актёри ва режиссёри сифатида бошлаган Бахтиёр Сайфуллаев кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири лавозимида ҳам фаолият олиб борган. У 2017-2020 йиллар давомида Ўзбекистон маданият вазири сифатида фаолият юритган. 

Шунингдек, Сайфуллаев Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (2000), Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби (2008) унвонларига сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Сайфуллаев Туркий давлатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made