Таиландда мактаб автобуси ёниб кетди. 25 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
01 Октябрь
2786Бугун, 1 октябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок чеккасида ўқувчилар ва ўқитувчиларни олиб кетаётган мактаб автобуси ёниб кетиши оқибатида 25 га яқин одам ҳалок бўлди, 16 нафар йўловчи шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, полиция жароҳатланганлар ёки ҳалок бўлганлар сонини дарҳол тасдиқлай олмаган, бироқ ички ишлар вазири Анутин Чарнвиракул журналистларга 25 га яқин одам ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини маълум қилган ва бошқа ҳеч қандай маълумот бермаган.
Транспорт вазири Сурия Жунгрунгреангкитга кўра, 16 ўқувчи ва 3 ўқитувчи шифохонага юборилган. Ҳодиса сабаблари текширилмоқда.
Қайд этилишича, воқеа жойига ўт ўчириш, полиция ва қутқарув машиналари етиб борган ва ёнғин ўчирилган.
Мамлакат Бош вазири Пхэтхонгтхан Чинаватнинг маълум қилишича, ўқувчилар пойтахтдан 250 км шимолда жойлашган Утхайтхани провинциясида сафарда бўлган.
“Мен она сифатида оилаларга чуқур ҳамдардлик билдираман”, дейди Бош вазир Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерия марказида 63 нафар болани олиб кетаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида камида 40 киши қурбон бўлган эди.
LiveБарчаси