Нигерияда болаларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Олам
−
17 Сентябрь
2013Нигерия марказида автобус ҳалокатга учраши оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг аксарияти болалар. Бу ҳақда маҳаллий “Punch” нашри хабар берди.
63 нафар болани олиб кетаётган автобус Нигериянинг Кадуна штатида бошқа машина билан тўқнашиб кетган. Автобус ҳайдовчиси юқори тезлик ва ортиқча юк туфайли бошқарувни йўқотган.
“15 нафар бола воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган қирқ саккиз нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олди... Кейинроқ яна ўн киши олган жароҳатлари туфайли вафот этди, кейин яна бир неча жабрланувчи шифохонада вафот этди. Қурбонлар сони 40 нафарга етди”, дейилади хабарда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги комиссияси маҳаллий бўлими раҳбари Кабиру Надабо автоҳалокат бепарволик оқибатининг даҳшатли намунаси эканлигини таъкидлаган ҳамда ҳайдовчиларни белгиланган тезликка риоя қилишга чақирган.
Воқеа содир бўлган Кадуна штати губернатори Уба Сани қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилишига ваъда берди.
Мамлакат Йўл ҳаракати хавфсизлиги комиссияси ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қаскелен шаҳрига кираверишда йўловчи автобуси кўприкдан қулаб, микроавтобус устига тушган эди.
LiveБарчаси