Йўловчи автобуси кўприкдан қулаб, микроавтобус устига тушди

Олам

image

Бугун, 13 сентябрь куни Қозоғистоннинг Қаскелен шаҳрига кираверишда йўловчи автобуси кўприкдан қулаб, микроавтобус устига тушди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчи автобуси жанубга Қаскелен шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчининг қон босими кўтарилиб кетиб, бошқарувни йўқотган.

Автобус ўнг томонга бурилиб, бетон тўсиққа бориб урилган, сўнг зарбадан у қарама-қарши ҳаракатга ўтиб кетган ва тўсиқни бузиб ўтган ҳолда кўприкдан пастки йўлга қулаган. Бу вақтда Mercedes-Benz Sprinter микроавтобуси Бишкекдан Олмаота томон кетаётган бўлган. Автобус унинг устига тушган.

Билдирилишича, ҳодисада ҳеч ким қурбон бўлмаган, саккиз киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қува туманида Hyundai микроавтобуси йўл четида турган юк машинасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Йўловчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made