Фарғонада микроавтобус юк машинасига бориб урилди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Қува туманида Hyundai микроавтобуси йўл четида турган юк машинасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 5 сентябрь куни содир бўлган. Соат 11:20 да вилоятнинг Қува тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 186-километрида Hyundai русумли микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк транспорт воситасига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида Damas русумли транспорт воситаси йўл четида тўхтаб турган HOWO юк машинасининг орқасига келиб урилганди ва пачақланиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона микроавтобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made