Татаристонга ҳужумдан мақсад дрон заводига зарба бериш эди – ОАВ
Олам
−
02 Апрель
9072Аввалроқ, Россиянинг Татаристон республикаси ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилгани хабар қилинганди. Эндиликда ушбу ҳужум Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси томонидан амалга оширилган операция экани маълум бўлди. Бу ҳақда махсус хизматлардаги манбасига таяниб, РБК-Украина хабар берди.
Манбага кўра, ҳаво ҳужуми нишони россияликлар “Герань-2” деб маркалайдиган Shahed камикадзе дронларини йиғувчи завод бўлган. Нашр суҳбатдошининг қўшимча қилишича, зарба оқибатида ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли даражада вайрон бўлмоқда.
Қайд этиш жоизки, Татаристон ҳудудига уюштирилган мазкур ҳужум Украинада уруш бошлангандан бери биринчи амалга оширилмоқда. Расмий равишда маҳаллий ҳокимият ҳужумга учраган корхоналар номини очиқламаган. Аммо гап "Алабуга" махсус иқтисодий зонаси ҳақида кетаётгани кўрсатилган, у Украина билан чегарадан 1000 км узоқликда жойлашган.
Маълумотларга кўра, мазкур иқтисодий зонада “Элаз-Нефтепродуcт” нефтни қайта ишлаш заводи ва “Shahed” дронларини ишлаб чиқариш заводи мавжуд. Шунингдек, ҳудудда ушбу завод ишчилари учун ётоқхоналар бор. Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, битта дрон заводга, яна иккитаси эса ётоқхонага урилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 мартга ўтар кечаси Россиянинг тўққиз вилояти расмийлари дрон ҳужуми ҳақида хабар берган эди. Дронлар Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, Ленинград, Москва, Нижний Новгород, Орёл ва Тула вилоятларига ҳужум қилди. Нижний Новгород ва Орёл вилоятларида ёнилғи қуйиш иншоотлари ҳужумлар оқибатида зарар кўрган. 13 мартга ўтар кечаси Россиянинг беш вилоятига дрон ҳужуми уюштирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь