Россиянинг айрим вилоятларига оммавий дрон ҳужуми уюштирилди

Олам

image

Бугун, 13 мартга ўтар кечаси Россиянинг беш вилоятига дрон ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда вилоятлар раҳбарлари маълум қилди.

Губернаторларга кўра, Украинанинг саккизта учувчисиз самолёти Брянск вилоятида, олтитаси Белгород ва Курск вилоятларида, биттаси Воронеж вилоятида уриб туширилган. Шу билан бирга, Липецк вилояти расмийлари дрон ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирган. 

"Украинадан учувчисиз учиш аппаратлари яқинлашмоқда. Барча куч ва воситалар максимал шай ҳолатга келтирилган", деб ёзди губернатор Игорь Артамонов Telegram-каналида.

Дрон қулаши оқибатида қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар, жумладан портлашлар ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ Белгород вилоятида Шебекино шаҳрида саноат корхонасининг бир ходими яраланган. 

Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко Кириши туманидаги КИНEФ нефтни қайта ишлаш заводига яқинлашаётганда самолёт типидаги дрон уриб туширилганини маълум қилди. 

"Ишлаб чиқариш одатдагидек давом этмоқда. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ. Ҳодиса жойидаги оқибатлар аниқланиб, бартараф этилди", деб ёзади вилоят раҳбари.

Айни вақтда Рязан вилоятида нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин содир бўлди. ТАССнинг ёзишича, ҳодисанинг тахминий сабаби дрон қулаши бўлган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 мартга ўтар кечаси Россиянинг тўққиз вилояти расмийлари дрон ҳужуми ҳақида хабар берган эди. Дронлар Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, Ленинград, Москва, Нижний Новгород, Орёл ва Тула вилоятларига ҳужум қилди. Нижний Новгород ва Орёл вилоятларида ёнилғи қуйиш иншоотлари ҳужумлар оқибатида зарар кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Курск Воронеж дрон ҳужуми Ленинград Белгород Брянск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг