Татаристонга дрон ҳужуми уюштирилди (видео)
Олам
−
02 Апрель
9214Бугун, 2 апрель куни Россиянинг Татаристон республикаси ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Украинада уруш бошлангандан бери Татаристонга биринчи марта ҳужум қилган учувчисиз самолётлар Елабуга ва Нижнекамскдаги корхоналарга зарба беришга уринган.
“Жиддий зарар йўқ, корхоналарнинг технологик жараёни бузилмаган. Елабугада, афсуски, биноларнинг вайрон бўлиши оқибатида қурбонлар бор. Уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда”, дейди Татаристон раиси Рустам Миннихонов.
Ҳозирда барча оператив хизматлар огоҳлантириш ҳолатида. Рустам Миннихонов маҳаллий аҳолини ташвишга берилмасликка чақирган ва бу жиноятни содир этганлар атайлаб ваҳима кўтаришга уринаётганини айтган.
Маълумот учун, Татаристон Украина билан чегарадан тахминан 1000 километр узоқликда жойлашган. У Россиянинг саккизта маъмурий ҳудуди – Чувашия, Мари Эл, Удмуртия, Бошқирдистон, шунингдек, Киров, Уляновск, Оренбург ва Самара вилоятлари билан чегарадош.
Эслатиб ўтамиз, 12 мартга ўтар кечаси Россиянинг тўққиз вилояти расмийлари дрон ҳужуми ҳақида хабар берган эди. Дронлар Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, Ленинград, Москва, Нижний Новгород, Орёл ва Тула вилоятларига ҳужум қилди. Нижний Новгород ва Орёл вилоятларида ёнилғи қуйиш иншоотлари ҳужумлар оқибатида зарар кўрган. 13 мартга ўтар кечаси Россиянинг беш вилоятига дрон ҳужуми уюштирилди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь