Татаристонда оғир касалликка чалинган эркак Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
19 Апрель
2845Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида оғир касалликка чалинган эркак Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 1968 йилда туғилган Х.И. вақтинча ишлаш учун Татаристонга борган. Иш жараёнида соғлиғида кузатилган жиддий муаммолар туфайли у Татаристон шифохонасига ётқизилган. Бемор Ўзбекистонга қайтаришларини сўраб, мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.
Бош консулхона ходимлари эркакни Ўзбекистонга қайтаришга қаратилган тиббий тайёрлов жараёнларини шифокорлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдамни қисқа вақт ичида якунлаган.
Ўзбекистон Бош консулхонаси Uzbekistan Airways авиакомпанияси ваколатхонаси ва Миграция агентлиги вакили билан биргаликда Х.И.нинг Қозон-Тошкент авиайўналиши бўйича оиласи бағрига соғ-саломат етиб олишини таъминлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиянинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха Республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилганди.
LiveБарчаси