Татаристон раҳбари Сурхондарёга келди (видео)
Жамият
−
27 Март
11701Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов бугун, 27 март куни амалий ташриф билан Сурхондарё вилоятига келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рустам Миннихановни аэропортда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов кутиб олган.
Билдирилишича, ташриф давомида эркин иқтисодий зона, логистика марказлари, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишув, воҳадаги тарихий ва диққатга сазовор жойларга ташриф ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказиш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Рустам Минниханов Қорақалпоғистонга келганди.