Татьяна Каримова Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Жамият
−
29 Август 2019
9165Аввалроқ, Ўзбекистонда мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотира ҳафталиги ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида “Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Ислом Каримовнинг тарихий ўрни” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференция олдида Татьяна Акбаровна Каримова, қолаверса, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйдилар.
Мазкур конференция Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Конференцияда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова сўзга чиқиб, Ислом Каримовнинг Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги ролини ифодаловчи Ўзбекистон янги тарихининг муҳим воқеалари ва даврларига тўхталиб ўтган.
Жумладан, Каримова ўз нутқида шундай деган:
“Ўта оғир даврда давлат бошқарувига келган Ислом Абдуғаниевич юртимизнинг турли вилоятларида юзага келган миллатлараро қарама-қаршиликларни ҳал этиш учун қатъий ва айни пайтда пухта чоралар кўришга киришди. У тинчлик ва барқарорлик ҳар қандай давлатнинг, айниқса, ёш республикани ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий-гуманитар ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири эканини жуда яхши биларди. Ўзининг пухта ўйланган режалари ва фаол ҳаракатлари туфайли у инсоний йўқотишларни ва ушбу салбий тенденцияларнинг иқтисодий зарарини минималлаштиришга муваффақ бўлди.
Конференцияда Т.Ш.Ширинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати К.Жўраев, тарих фанлари доктори, профессор М.А. Раҳимов, профессор С.А. Жўраев, иқтисод фанлари доктори, профессор Б.Исламов ва бошқалар иштирок этди.
Конференция иштирокчиларининг маърузаларида Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирганлиги, Марказий Осиёда тинчликни сақлаш, бу минтақани барқарор хавфсиз ҳудудга айлантириш, Афғонистон муаммоларини ҳал этиш, жумладан Қирғизистондаги вазиятларни барқарорлаштириш, Тожикистонда тинчликни сақлаш борасидаги ишларини эътироф этдилар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь