“Tashkent city”даги ёнғинда жароҳатланганлар борми? ССВ расмийси жавоб берди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2020
9958Бироз аввал пойтахт Тошкентдаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида қурилаётган бинолардан бирида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Воқеа жойига бир нечта тез ёрдам машиналари етиб келган. Бироқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий баёнотида ёнғинда ҳеч ким жароҳатланмаганини айтиб чиқди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев ҳам таҳририят билан боғланиб, ҳолатга нисбатан муносабат билдирди.
Унга кўра, ёнғинда жароҳатланганлар аниқланмаган. Қолаверса, пойтахтдаги даволаниш муассасаларига ҳам ёнғиндан жароҳатланиш ҳолати бўйича мурожаат қилганлар бўлмаган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлигида мавжуд маълумотларга қараганда, “Tashkent city”даги бугунги ёнғинда ҳеч ким жароҳат олмаган. Воқеадан сўнг ҳеч ким пойтахтдаги шифохоналарга мурожаат ҳам қилмаган. Айни пайтда ёнғин ўчирилиб, ҳудуддаги қурилиш ишлари давом эттирилмоқда”, дейди Фурқат Санаев.
Эслатиб ўтамиз, бугун оат 15:00 атрофида “Tashkent city” мажмуаси таркибида қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақланадиган омборда ёнғин чиқди. ФВВ ахбротига кўра, қурувчилар эҳтиётсизлиги туфайли тез ёнувчи изоляция материалларидан ўт чиққан. Соат 15:15 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.