Ташқи ишлар вазири Ўзбекистондаги хорижлик дипломатлар билан ифторлик қилди
Жамият
−
31 Март
5260Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бир қатор Шарқ мамлакатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари билан бирга ифторлик қилди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Кеча, 30 март куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон, БАА, Бангладеш, Эрон, Фаластин, Индонезия, Иордания, Жазоир, Қувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Қатар, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Уммон давлатларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан ифторлик қилди. Ифторлик дастурхонида Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авад Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан бирга ўтирган.
"Биз савдо ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда турли соҳаларда икки томонлама муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни тўла сафарбар қилишимиз лозимлигини таъкидладик", дея ёзган Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида намозхонлар билан, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Миллий қурултой иштирокчилари билан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда кенг жамоат билан, Украина Президенти Владимир Зеленский мусулмон ҳарбийлар билан бирга ифторлик қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь