Тасанно! Қорақалпоғистонда IT танлови ғолибига пилот берилди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида бўлиб ўтган IT танлови ғолибларидан бирига ноутбук сумкаси, бирига клавиатура, бошқасига эса пилот совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Чимбой туманида ёшлар ойлиги доирасида 15-25 ёшли иштирокчилар орасида “IT билимдони” танловининг туман босқичи ўтказилган. Унда 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, ўз билимини синовдан ўтказган.

Танлов якунига кўра, биринчи ўрин Мақсим Жумабаевга, иккинчи ўрин Мийрибек Айтмуратовга, учинчи ўрин Дамир Аскербаевга ва тўртинчи ўрин Азамат Қалмуратовга насиб қилган. 

Ушбу танловни Ёшлар ишлари агентлиги ва IT-Park ташкил қилган. Чимбой тумани ҳокимлигининг расмий хабарига илова қилинган суратда танлов ғолибларига пилот, клавиатура ва ноутбук сумкаси берилганини кўриш мумкин. Аҳамиятлиси бошқа бир суратда пилот олган боланинг қўли бўш, балки у шу совғадан ҳам айрилгандир.

Қайд этиш керак, бу каби ҳолат Ўзбекистон учун бегона эмас. Хусусан, аввалроқ, “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олган Самарқанд вилояти Нуробод тумани 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторовга ҳам янги ноутбук ўрнига ишлатилгани берилгани ёдингизда бўлса керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон IT-Park

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг