Тарихда илк бор ўзбекистонлик аёл курашчи Олимпиада лицензиати бўлди
Спорт
−
20 Апрель
6557Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаева шу йили Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Актенге Қирғизистонда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида -50 кг вазн тоифасида финал босқичига етиб бориб, Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди.
Шундай қилиб, Кеунимжаева тарихда биринчи бор аёллар кураши бўйича Олимпия ўйинлари лицензиясига эга чиққан ўзбекистонлик спортчига айланди. Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада йўлланмалари сони 30 тага етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь