Танзила Норбоева Олий Мажлис Сенати раиси бўлди
Жамият
−
21 Июнь 2019
25847Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 21 июнь куни Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг бугун, 21 июнь куни бўлиб ўтаётган йигирманчи ялпи мажлисида қатнашаётган QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Танзила Норбоева 2016 йилдан жорий йилнинг 20 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритди.
Унинг ўрнини Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Элмира Боситхонова эгаллади.