Танзила Норбоева Назарбоевнинг қизи билан учрашади
Жамият
−
04 Ноябрь 2019
6190Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати Раисининг таклифига биноан жорий йил 4-5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Дариға Назарбоева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.
Учрашувларда парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ татбиқ этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг ахборот-таҳлилий таъминоти, шунингдек минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, 56 яшар парламент раиси Дариға Назарбоева мамлакатнинг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг қизи. У отаси Президентлик даврида Қозоғистон Парламенти Юқори палатасининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритди. Ўша вақтдаги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат раҳбарлигига киришгандан кейин Назарбоева Сенат раиси лавозимини қабул қилиб олди.