Танзанияда номаълум инфекцияни юқтирган 15 киши вафот этди ва 50 дан ортиқ одам шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш расмийларига таяниб хабар берди.
Вирус юқтирганлар кўнгил айниши ва қон қусишдан азият чекяпти.
“Ушбу касаллик ҳали кенг тарқалмаган, эпидемия фақат битта маъмурий ҳудудда содир бўлган. У ерда одамлар қон қусишган ва шифохонага кечиксалар вафот этишган”, дея маълмот берган Мбея вилояти Чунья округи бош шифокори Фелиста Кисанду.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, дастлабки клиник текширув шуни кўрсатдики, беморлар, асосан эркаклар ҳамда улар ошқозон яраси ва жигар касалликларига чалинган.