Таниқли футболчи аёлларга беҳаё суратлар жўнатгани учун жазоланди
Спорт
−
10 Январь
4912Халқаро футбол федерацияси (FIFA) нидерландиялик собиқ футболчи Марк Овермарсни аёл ҳамкасбларига беҳаё суратлар юборгани учун умрбод футбол фаолиятидан четлатди. Бу ҳақда NRC хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йил февраль ойида Овермарс клубда фаолият юритувчи аёл ходимларининг розилигисиз жинсий аъзоларининг фотосуратларини юборган. Бу иши учун Овермарс “Аякс” спорт директори лавозимидан четлатилган. 2023 йил ноябрь ойида Спорт юрисдикцияси институти Овермарсни Нидерландиядаги фаолиятини тўхтатди.
“FIFA Нидерландия Қироллик Футбол Ассоциацияси сўровига кўра, Интизом қўмитаси Марк Овермарсга нисбатан санкция қўйганини тасдиқлайди”, дейилади ташкилот баёнотида.
Шундай қилиб, энди Овермарс футболга оид ҳеч бир фаолият тури билан шуғуллана олмайди.
Маълумот учун, Овермарс “Аякс” билан уч карра Нидерландия чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиби, Лондоннинг “Арсенал” жамоаси билан эса Англия чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. Нидерландия терма жамоаси билан Овермарс икки марта Европа чемпионатининг бронза медали соҳибига айланган.
LiveБарчаси