Тан олинмаган ДХР ва ЛХР Москвада элчихона очмоқчи
Олам
−
26 Апрель 2022
4278Яқин вақтларда Москвада тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари элчихонаси очилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Биз яқин келажакда [буни] амалга оширишга ҳаракат қиламиз, қанчалик тез бўлса, шунча яхши. Аниқ иш билан шуғулланяпмиз”, деган агентлик манбаси.
У дипломатик ваколатхоналар “бир-икки ой” ичида очишилишини тахмин қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни Украинанинг шу номдаги вилоятлари чегарасида тан олганини таъкидлаб, уруш хавфини ошириб юборди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь