Луганскда собиқ милиция бошлиғи портлатиб юборилди (видео)
Олам
−
09 Ноябрь 2023
7712Тан олинмаган Луганск халқ республикаси (ЛХР) собиқ милиция бошлиғи Михаил Филипоненконинг машинаси портлатиб юборилди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Филипоненконинг уйи ёнида содир бўлиб, у воқеа жойида ҳалок бўлган. Собиқ милиция бошлиғининг ўлимидан сўнг Россия Тергов қўмитаси (РТҚ) томонидан уч модда, жумладан, терроризм бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “махсус операция” ўтказилгани ва Филипоненкога суиқасд уюштиришга алоқадорлигини маълум қилган.
Ҳарбий разведка Филипоненко Луганск вилоятининг эгаллаб олинган ҳудудларида ҳарбий асирлар ва гаровга олинган тинч аҳоли қийноққа солинган зиндонларни ташкил қилиш билан шуғулланганини таъкидлаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг февраль ойида ҳам унинг ҳаётига суиқасд уюштирилган эди. Ўшанда ҳам Филипоненконинг машинаси портлатиб юборилган, марҳум эса омон қолганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг кортежига ҳужум уюштирилганди.
LiveБарчаси