Талончиларни фуқароликдан маҳрум этиш керак – туркиялик сиёсатчи
Олам
−
14 Февраль 2023
8144Туркия Миллатчилик ҳаракати партияси етакчиси Девлет Бахчели зилзила ҳудудидаги талончиларни фуқароликдан маҳрум қилиш, агар улар қочоқ бўлса, депортация қилишга чақирди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
“Зилзила содир бўлган ҳудудда ўғрилик билан шуғулланган уятсизларни фуқароликдан маҳрум этиш, агар улар қочқин бўлса депортация қилиш керак”, дейди партия етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан Туркиянинг жануби-шарқидаги ўнта вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг, прокурорлар талончилик билан боғлиқ жиноятлар учун одамларни қўшимча уч кунга ҳибсга олишлари мумкинлиги айтилган эди. Гумонланувчилар республиканинг саккиз вилоятида қўлга олинган ва сўроқ қилинган эди.
Аввалроқ Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам бераётган қутқарувчилар талончилар туфайли мамлакатни тарк этишни бошлаган эди. Исроилнинг “Yunayted Hatzalah” қидирув-қутқарув гуруҳи олти кунлик муддатдан сўнг гуруҳга нисбатан хавфсизликка жиддий таҳдид мавжудлиги сабабли Туркияни тарк этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь