Талабаларнинг “зачетка”си, ўқитувчилар дарс режаси ва журналининг шакли ўзгартирилади
Жамият
−
01 Февраль 2021
6384Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси ҳамда журнали тўлиқ электрон шаклга ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков матбуот анжумани вақтида маълум қилди.
Масъулга кўра, олий таълим муассасаларида таълим жараёни тўлиқ кредит-модел тизимига ўтгач, барча ишлар электрон шаклга ўтказилади. Рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси, журнали ҳамда талабалар журналини юритишда қоғоз кўринишидан бутунлай воз кечилади.
“Электрон шаклда баҳолар бўйича ҳам шаффофлик яратилади. Ўқитувчи баҳоларни қачон қўйиши, қандай асосларга кўра баҳоланиши аниқ бўлади ва белгиланган муддат ўтгач, ўқитувчи баҳони ўзгартиришига имкон бўлмайди. Ҳаттоки қайсидир сабаб билан ўзгартирилса ҳам бу ҳақдаги маълумотларни сақлаб қоладиган тизим яратилмоқда”, дейди Холиқов.
Аввалроқ, олий таълим муассасалари кредит-модел тизимига ўтгач, фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлаб ўқиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси