Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун ортиқча ҳужжат йиғмайди
Жамият
−
31 июл 2713 1 дақиқа
Эндиликда талабалар ётоқхонага жойлашиш учун ҳужжат йиғиб, вақтинча рўйхатдан ўтиш мақсадида алоҳида идораларга мурожаат қилмайди. Ушбу жараён битта хизмат орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Қайд этилишича, бунинг учун талабалар my.gov.uz порталидаги “Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати орқали мурожаат қилиши керак.
Ариза тасдиқлангач, талаба учун электрон шартнома ва йўлланма шакллантирилади. Тўлов амалга оширилганидан сўнг эса унинг турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олингани ҳақидаги қайд варағи тақдим этилади.
Мазкур тартибга кўра, вақтинча рўйхатдан ўтиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.
Бу тартиб эртага, 1 августдан кучга киради.
Қайд этиш жоиз, аввал талабалар ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш жараёнларини алоҳида амалга ошириши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълимда якуний имтиҳонлар видеокузатув остида ўтказилиши ва уларни талабага дарс бермаган профессор-ўқитувчилар баҳолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси