Талаба лотереяда коинотга чипта ютиб олди
Бу қизиқ
−
08 Август 2023
641818 ёшли Абердин университети талабаси Анастасия ва унинг онаси Virgin Galactic иккинчи тижорий парвозининг совринли лотерея ўйинида қатнашиб коинотга саёҳат қилиш чиптасини ютиб олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Гап шундаки, Кейша Шахаф исмли аёл қизи билан унинг визасини расмийлаштириш учун Буюк Британияга кетаётган вақтида Virgin Atlantic авиакомпаниясининг лотерея ўйини эълонини кўриб қолади ва унда иштирок этади.
“Мен бу лотереяни тўлдирдим, кейин бирдан ойлар ўтгач, биз энг яхши 20 финалчидан бири сифатида танланганимиз. Кейин эса энг яхши бешлик финалчиси эканлигимиз ҳақида хабар олдим”, деди она.
Сўнгра она-бола космосга учиш учун ўйналаётган совриннинг ғолиби, деб топилган.
“Тўсатдан ҳовлимга ким кирди, биласизми? Ричард Бренсон! Бутун жамоа уйимга “сен ғолибсан, сен коинотга кетасан” деб кириб келишди”, деди аёл.
Анастасиянинг айтишича, айнан унинг Кариб денгизидан Шотландияга ўқишга бориш қарори космосга учиш имкониятига сабаб бўлган.
“Агар мен тасодифан Абердин университетини танламаганимда ва виза олиш учун катта айланма йўлни босиб ўтмаганимда эди — биз космосга бормаган бўлардик”, дейди у.
Ушбу парвоз авиакомпаниянинг Galactic миссияси доирасида амалга оширилмоқда. Ракета самолётида саёҳат қилишнинг эълон қилинган нархи 450 минг АҚШ долларидан юқори.
Парвоз 10 август куни Нью-Мексикодан амалга оширилади. Шундан сўнг, Анастасия Маерс ва унинг онаси космосга учадиган биринчи она ва қиз бўлади.
“Мен одамлар билишини истайманки, қаердан келганингиз, кимлигингиздан қатъий назар, бошқалар нима деса ҳам, орзуйингизни амалга оширишингиз мумкин”, деди талаба.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг Пальмас шаҳрида маҳаллий банклардан бири автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган 58 ёшли эркакнинг ҳисобига адашиб 26,7 миллион доллар ўтказиб юборган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь