АҚШда лотереядан $1 млн ютган ноқонуний мигрант қўлга тушди

Олам

−

visibility3437 timer2 дақиқа

image

АҚШ Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходимлари Бостонда ўтган ҳафта Массачусетс штати лотереясида бир миллион доллар ютиб олган сальвадорлик ноқонуний муҳожирни қўлга олди. Бу ҳақда идорадаги учта манбага таяниб, “Fox News” мухбири хабар берди.

“ICE’даги учта манбанинг маълумотига кўра, бугун эрта тонгда ICE’нинг Бостон бўлими ўтган ҳафта Массачусетс давлат лотереясида 1 миллион доллар ютиб олган ғолибни – менга хабар беришларича, Сальвадордан келган ноқонуний муҳожир бўлган эркакни ҳибсга олди”, дейди мухбир.

Журналист манбаларининг маълумотларига кўра, гап ICE қидирувида бўлган Ариэль Антонио Веласкес-Моралес ҳақида кетмоқда. У илк бор 2013 йилда Техас штатининг Рома шаҳри ҳудудида АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган, 2014 йил апрель ойидан эса унга нисбатан депортация тўғрисидаги қарор амалда бўлган.

Журналистнинг хабар беришича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Массачусетс лотереяси раҳбарияти эркакка 1 миллион долларлик чек топширган, уч кун аввал эса Facebook’даги саҳифасида унинг ютуқ билан тушган суратини эълон қилган.

Мелугиннинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 24 ноябрь куни эрталаб Бостонда қўлга олишга уриниш пайтида эркак қочишга тушган, бироқ ICE ходимлари уни тезда қувиб етиб, ҳибсга олган.

Массачусетс штати қонунларига кўра, лотереяда иштирок этиш ва ютуқни олиш учун Америка фуқаролиги ёки АҚШда қонуний мақомни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди. Фақат 18 ёшга тўлганликни тасдиқлаш кифоя.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг