”Тахтақорача”да транспорт ҳаракати тикланди

Жамият

image

Бир муддат олдин Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида Cobalt русумли автомобиль устига тош юмалаб кетган ва бунинг ортидан довонда фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида амалий ўқув машғулоти ўтказилиши маълум қилинганди. Бугун, 5 декабрь куни довонда транспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

“Ҳозирда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тикланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тош юмалаб кетиши оқибатида 3 киши воқеа жойида вафот этгани хабар қилинганди. Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси хабарига кўра, қурбонларнинг 2 нафари Венгрия фуқароси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тахтақорача тикланди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг