“Тахтақорача”да айрим транспортларнинг ҳаракатланиши тақиқланди

Жамият

image

“Тахтақорача” довонида юк ва йўловчи ташувчи айрим транспортларнинг ҳаракатланиши вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, халқаро аҳамиятга эга М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонида йўл торлиги, хавфли бурилиш жойларининг радиуси кичиклиги, олдинда ҳаракатланиб кетаётган юк транспорт воситаларининг секин ҳаракатланиши туфайли қувиб ўтишнинг имкони бўлмагани сабабли ноқулайликлар туғдирмоқда.

Шуни инобатга олиб, халқаро аҳамиятга эга М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони ҳисобланган 1135-1145 километрлари оралиғида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, ушбу йўлда аниқланган камчиликлар ҳамда автомобиль йўлининг III-тоифадан II-тоифага ўзгартиргунга қадар йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган М2, М3 ҳамда N3 тоифадаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланган.

Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари бўйича изоҳ:

  • М2 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.
  • М3 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
  • N3 тоифаси – юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.

Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё довон “Тахтақорача”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг